биринчи жаҳон уруши эълон қилингач, урушаётган давлатлар турли хил қарорлар қабул қилишиб, олтин низомини қалқитиб юборишди. Қайсидир давлат ўз валютасини олтинга алмаштиришни тўхтатиб қўйди, қайсинисидир олтин экспортини ортиқ даражада чеклаб юборди, яна бири импортга тўсқинлик қилди. 1971 йилга келиб, Америка олтин низомига амал қилишини тўхтатганлигини, олтин билан доллар ўртасидаги боғлиқлик бекор қилинганини эълон қилди. Ўшандан бошлаб олтиннинг пул билан бўлган алоқаси узилиб, бошқа товарлар қатори оддий товарга айланди. Американинг бундан мақсади долларни дунёдаги асосий пулга айлантириб, халқаро молиявий бозор назоратини қўлга киритиш эди. Шу билан дунё олтин низомига амал қилмай қўйди. Натижада пул низоми издан чиқди. Алмаштириш нархлари беқарорлашди. Пуллар, товарлар, шасхларнинг кўчиб юришларида қийинчиликлар, ғовлар юзага келди.
Олтин низомининг муаммолариОлтин низоми бутун дунёни эгаллаган пайтида унинг ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Буюк давлатлар ғанимларига қарши пул орқали зарба беришга урина бошлаган, олтин низоми билан бирга мажбурий қоғоз пул низоми ҳам қўлланилган, мустамлакачи Ғарб давлатлари халқаро валюта жамғармасини тузган, Америка долларни пул низомининг асосига айлантирган кундан бошлаб муаммолар туғила бошлади. Шунга кўра, пул низомини қўлловчи давлат қаршисида турган муаммоларни англаш лозим. Токи, уни ҳал қилиш, енгиб ўтиш режасини тузсин. Бу муаммолар қуйидагилардир:
115-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|